
Моуриньо Ибрагимович масаласига ойдинлик киритди
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моурньо ҳужумчи Златан Ибрагимович масаласига ойдинлик киритиб ўтди.
“У жароҳат олди ва тикланиши учун вақт керак. У ўйнашга тайёр эмас. У ўтган мавсумдаги натижаларидан қониқиш хосил қилгани йўқ. У бунданда яхши ўйнашга қурби етади ва буни амалда бажара олади.
Шундай экан, биз унинг маласини иккинчи даврада кўриб чиқамиз”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.
Comments