Моуриньо Иброҳимович фаолиятини қаерда тугатишини ошкор қилди
Ads
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Златан Иброҳимович фаолиятини Хитой ёки АҚШ клубларидан бирида тугатади, деган фикрларга қарши чиқди.
 
- Златан Иброҳимович фаолиятини Хитой ёки АҚШ клубларида эмас, балки юқори савияли жамоада тугатяпти, - деди Жозе Моуриньо. - Златан жамоамизга келгач 16 та гол урди ва шулардан фақат биттасини пенальтидан киритди. Бошқа ҳужумчилар 11 метрлик белгидан гол уришга қизиқаётган пайтда Иброҳимовичнинг натижалри ажойиб кўриниш олган.
 
Златан Иброҳимович "Манчестер Юнайтед" таркибида тўп сураётганидан бери барча турнирларда 25 та учрашув ўтказди ва жами 16 та гол уриб, уч марта голли пас узатди.