Моуриньо кетса, мен ҳам кетаман!

Жозе Моуриньо мавсум охирида “Рома”ни тарк этиши кутилмоқда. Чемпионат якунланганидан кейин португалиялик мутахассиснинг шартномаси ҳам охирига етади.

Рим клуби раҳбарияти 2021 йилдан бери ишлаётган мураббийга янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Жозенинг ўзи ҳам омадини бошқа клубларда синаб кўрмоқчи. У лойиҳа аввалида ўзига юклатилган вазифани уддалай олмади.

“Рома” хўжайинлари унга жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқиш вазифасини юклаган эди. Ҳали бу топшириқ уддалангани йўқ.

Жамоа юлдузларидан бири Тэмми Абрахам ҳам Моуриньо жамоани тарк этса, “Рома”да қолмаслигини билдирди.

Teamtalk нашрининг маълум қилишича, форвард португалиялик мураббий кетишини аниқ бўлганидан кейин Англия Премьер-лигасига қайтмоқчи. Тэммига анчадан бери Англия клублари қизиқиш билдириб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Азизжон
02/11/2023 00:28
Катта холангникига кет
&
Адхамжон Низомов
30/10/2023 21:36
Йуколиб кетмайсанларми беиз