Моуриньо Мастантуонога ишонмоқда
Аргентиналик ҳужумчи Франко Мастантуоно келаси мавсумни ҳам "Реал" сафида ўтказиши кутилмоқда.
Журналист Марио Кортегананинг маълум қилишича, мадридликларнинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ёш футболчининг ўйинини юқори баҳоламоқда. Португалиялик мутахассис Мастантуонога ишонади ва шу сабабли футболчининг ёзда ижарага юборилиши эҳтимоли анча камайган.
Франко Мастантуоно 2025 йилда "Ривер Плейт"дан "Реал"га 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
2025/26 йилги мавсумда аргентиналик футболчи "қаймоқранглилар" сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Transfermarkt портали Мастантуононинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар