Моуриньо “Реал” юлдузи трансфери блоклади
Жозе Моуриньо “Реал” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверденинг “Манчестер Юнайтед”га ўтишига қарши чиқди. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Моуриньо Вальвердени жамоадаги дахлсиз футболчилардан бири, деб ҳисоблайди ва “Манчестер Юнайтед”нинг жиддий қизиқишига қарамай, уни келаси ёзда қўйиб юбормоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вальверде Орельен Тчуамени билан муштлашиб кетгани, натижада уругвайлик футболчи шифохонага тушиб қолгани ва бир нечта машғулотларни ўтказиб юборгани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Бу можародан кейин “Қироллик клуби” бошқаларга намуна бўлиш учун Федерико Вальвердени сотиб юбормочи бўлаётган эди.
Ушбу мавсумда 27 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 48 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар