Моуриньо ёзда икки ҳимоячини кетказади
Чиқиш эшиклари очилди
Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячи Антонио Рюдигернинг келажагига оид қарорни қабул қилди. Бу ҳақда инсайдер Б. Фернандес хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, испан гранди немис футболчиси билан амалдаги шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Рюдигернинг «Реал» билан тузган шартномаси шу мавсум якунигача амал қилади. Шундан сўнг у эркин агент мақомига эга бўлади.
Хабар қилинишича, мадридликлар яна бир ҳимоячи билан ҳам хайрлашишни режалаштирмоқда. Клуб Рауль Асенсиони трансферга қўйиш ниятида.
Изоҳлар (0)