
Моуриньонинг "Бенфика" таклифига жавоби қандай бўлди?
"Реал Мадрид", "Челси" ва бошқа гранд клубларнинг собиқ устози Жозе Моуриньо Португалия чемпионатига қайтиш арафасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс маълум қилмоқда.
Манбанинг хабар беришича, мураббий Лиссабоннинг "Бенфика" клубидан таклиф олган ва бунга розилик билдирган. Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсиз стартдан сўнг "бургутлар" жамоаси бош мураббийлигини Бруну Лаже тарк этган эди.
Лиссабон клуби биринчи турда ўз майдонида кутилмаганда "Қарабоғ"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шунингдек, яқинда Моуриньо "Фенербахче" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганини ҳам эслатиб ўтамиз.
Комментарии