Мозес: “Челси”да ўз уйимни топгандекман
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виктор Мозес кеча бўлиб ўтган “Тоттенхэм”га қарши (2:1) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гол урганимдан ҳурсандман, бироқ, уч очко барчасидан муҳим. “Шпорлар” дарвозамизни ишғол этишганида қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Ҳайриятки, Педро ҳисобни тенглаштирди.

“Челси”да ўз уйимни топгандекман. Бу – менинг жамоам. Мураббий менга ўзимни кўрсатишим учун имконият берганидан ҳурсандман. Мен шунчаки футбол ўйнашда давом этишни истайман”, - дейди Мозес.

Эслатиб ўтамиз, кеча “аристократлар”нинг ғалаба тўпига айнан мана шу нигериялик футболчи муаллифлик қилган эди.