Мозговой: "Мухлисларимизга ажойиб ўйин ваъда қиламиз"
"Банияс" жамоаси аъзоси Акмал Мозговой "Ал Жазира"га қарши баҳс олдидан ўз фикирларини билдирди. Абу-Даби дербиси 19 сентябр 21:15 да бошланади.
"Бизни қийин рақибга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Биз қўлимиздан келганича ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ва ғалабалар сериясини бошлашга ҳаракат қиламиз. Дерби ўйинлари ҳар доим шиддатли ва қийин кечади. Мазкур баҳс олдидан жуда ҳам ҳаяжондамиз. Бизнинг мақсадимиз Абу-Даби дербисида қийин рақибга қарши ажойиб ўйин кўрсатиш ва кучли характер кўрсатишдир".
Маълумот ўрнида, ҳамюрдимиз тўп тепаётган "Банияс" жамоаси Про лигада 3 турдан сўнг 14-ўринда бормоқда.



Фикрлар