
"MSN" триоси бирлашмайди
Сўнги пайтларда "Ал-Ҳилол" футболчиси Неймар "Интер Майами" сафига қўлишили, Дэвид Бекхэмнинг клубида Месси, Суарес ва Неймар триоси яна бирлашиши ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ, "Интер Майами" бош мураббийи Хавиер Маскерано бундай воқеалар ривожини рад этди.
"Биз Неймар ҳақида гапира олмаймиз, чунки у бизнинг жамоамизда эмас. Афтидан, Неймар ажойиб футболчи. Дунёнинг ҳар қандай мураббийи уни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди. Аммо ҳозирги вақтда МЛСдаги маош чегаралари ҳақидаги қоидаларни биласиз. Шу сабабли, ҳозирги шароитда Неймар ҳақида ўйлашимиз ҳам мумкин эмас", — деди Маскерано журналистларга.
Фикрлар