Муҳаммад Салоҳ бадавлат клубга “йўқ” деди!

TIGGO 2 PRO

“Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг клубдаги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. Клуб футболчини ҳамкорликни давом эттиришга кўндира олгани йўқ.

32 ёшли тўпурар атрофида трансфер хабарлари қайнаяпти. Анчадан бери Саудия Арабистони клублари Салоҳни ўз лигаларига олиб кетмоқчи бўляпти.

Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, Муҳаммад Салоҳ бу ёз “Ал-Ҳилол” сафига ўтмайдиган бўлди. Тажрибали тўпурар фаолиятини Европада давом эттиришга қарор қилгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, Салоҳнинг агентлари айни пайтда Саудия Арабистони клублари билан фаол мулоқот олиб бораётгани йўқ.

Аввалроқ, “Ал-Ҳилол” Салоҳни олиш учун катта таклиф тайёрлаётгани ва ҳужумчи жорий мавсум якунланиши билан Саудия Арабистонга йўл олиши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!