Муҳаммад Салоҳ Кевин де Брюйне билан бирга олисларга кетиши мумкин

Англия Премьер-лигасининг энг ёрқин юлдузлари Муҳаммад Салоҳ ва Кевин де Брюйне ёзда АҚШ чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. 

Айни пайтда “Ливерпуль” хўжайинлари ёзда шартномаси тугайдиган мисрлик ҳужумчини узоқроқ муддат жамоада олиб қолишга ҳаракат қиляпти. Бироқ, Салоҳ ҳали якуний қарорини айтгани йўқ. 

“Манчестер Сити” эса Кевин де Брюйнени қўйиб юборишга қарши эмас ва унинг ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборган. 

TBR Football нашрининг маълум қилишича, АҚШ чемпионатида иштирок этаётган “Сан-Диего” клуби икки футболчини уммонортига олиб келмоқчи. 
Экспертлар америкаликларга бу трансферни амалга ошириш осон бўлмаслигини таъкидламоқда. Чунки икки юлдузга Европанинг ўзидан ва Саудия Арабистонининг бадавлат клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!