Муҳриддин Тиловов чорак финалда
Боку шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнирида ҳамюртимиз Муҳриддин Тилововнинг зафарли юриши давом этмоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз учинчи даврада иштироқ этди.
Исроиллик тажрибали Барух Шмаилов билан рўбаро келган дзюдочимиз 2:33 дақиқада қарши ҳужумда ишлатгун усули билан иппон баҳосини қўлга киритди. Шу тариқа юртдошимиз чорак финал йўлланмасига эга чиқмоқда.
Энди вакилимиз ярим финалга чиқиш учун озарбайжонлик Иброҳим Алиев билан рўбаро келади.
Фикрлар