Мухлисларнинг қилиғи қимматга тушди

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган ПСЖ - "Милан" учрашуви бўйича ҳукм чиқарди. Учрашув парижликларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган эди.

"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, француз гранди мухлислар томонидан пиротехника воситаларидан фойдалангани, мухлислар майдонга чиқиб кетгани ва стадиондаги ўтиш жойларини тўсиб қўйгани учун 98 минг евро миқдорида жаримага тортилди. "Милан" ўз навбатида мухлисларининг хатти-ҳаракати учун 23 минг билан жазоланди.

Тўрт тур натижасига кўра, ПСЖ олти очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Милан" эса 5 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!