МЮ афсонаси ва Усэйн Болт битта жамоада тўп суради

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ футболчиси Эрик Кантона ва югуриш бўйича саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт ЮНИСЕФ томонидан ташкил этилаётган хайрия турнирида “World XI” жамоаси шарафини ҳимоя қилади, дея хабар беради Mirror нашри.

Кантона ва Болт жамоаси рақиби Англия терма жамоаси бўлади. Бу жамоада қўшиқчи Робби Уильямс, “Арсенал” собиқ дарвозабони Дэвид Симэн ва “Ливерпуль” собиқ ҳужумчиси Робби Фаулер тўп суради. Учрашув 10 июнь куни “Манчестер Юнайтед” стадионида бўлиб ўтади.

Франциялик футболчи “МЮ” сафида 1992-1997 йилларда тўп сурган ва 82 голга муаллифлик қилган ҳамда 9 та совринга эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!