
МЮ Беллингемни ёзда сотиб олади
"Манчестер Юнайтед" "Сандерленд"нинг англиялик ярим ҳимоячиси Жоб Беллингемга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Talk Sport" нашри хабар берди.
19 ёшли футболчи Чемпионшипда ўзининг ажойиб ҳаракатларини амалга оширяпти ва келгуси йилда футболчи учун Европанинг нуфузли клублари ўртасида пойга бошланиши мумкин.
Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" келаси ёзда "Реал" юлдузи Жуде Беллингемнинг укасини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади. "Сандерленд" хавбек учун тахминан 24 миллион евро сўрайди.
Маълумот учун, Жобнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум умумий 20 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар