МЮ Бэйл учун 85 млн таклиф қилмоқда
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби Гарет Бэйлнинг трансферини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.

The Times нашрининг хабар беришича, кўчиб ўтиш 85 миллион евро эвазига амалга оширилади.

Хабарларга кўра, “Реал” президенти Флорентино Перес жамоани ёшайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу мақсад сари, у жамоа етакчилардан ҳам воз кечишга тайёр.

Зиданнинг истеъфога чиқиши уэльслик футбочига музокаралар олиб бориш учун имконият туғдирди.

Маълумот учун, Бэйл 2016 йилда “қироллик клуби” билан янги шартнома имзолаганди ва бу борада унинг йиллик маоши 10,5 миллион еврога кўтарилди.