МЮ Де Хеани
Ads

«Манчестер Юнайтед» ўз дарвозабони Давид Де Хеадан айрилишни истамаяпти.

Ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни «Реал»дан сотиб олишга ҳаракат қилаётган манкунианликлар "Қироллик клуби" испаниялик дарвозабонни талаб қилишидан хавотир олмоқда. "МЮ" де Хеани мадридликларга қўшиб бермоқчи эмас.

Аввалроқ «Реал» Бэйлни 100 миллион еврога сотиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. "Қаймоқранглилар" ўтган йилнинг ёзида де Хеани трансфер қилишга жуда яқин туришганди, аммо керакли ҳужжатларни ўз вақтида ФИФАга юборишга улгуришмаганди.