МЮ фақат битта шарт билан Марсьялни

"Манчестер Юнайтед" клуби  "Интер"га ўзининг франциялик ҳужумчиси Антони Марсьялни қандай шарт эвазига сотишини маълум қилди.

Sunday Mirror нашрининг хабар беришича манкуанликлар 22 ёшли футболчиси эвазига “нерадзуррилар”дан хорватиялик вингер Иван Перишични сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ раҳбарияти жамоа бош мураббий Жозе Моуриньо билан юзага келган можаро сабаб Марсьялни сотиб юбормоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.