МЮ Ибрагимовичга мураббийлар штабидан иш таклиф қилмоқда

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини якунлагандан сўнг ҳам жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда Independent хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 35 ёшлик форвард карьерасини тамомлагандан сўнг манкунианликлар билан бирга бўлиши кутилмоқда. Футболчига мураббийлар штабидан иш таклиф қилинмоқда.

Хабарларга қараганда, Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи Златанни мураббийлар штабида кўрмоқчи.   

Минбар

Барча блоглар