МЮ Марсьяль билан шартномани узайтирадими?

“Манчестер Юнайтед” клуби Антони Марсьяль билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборди.

Марсьяль 2015 йилда “Монако” сафини тарк этиб “Олд Траффорд”га кўчган. Эслатиб ўтамиз, хужумчининг амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумотларга кўра, “Юнайтед” март ойида музокараларни бошлаган ва раҳбарият футболчининг шартномани узайтиришда ишончи комил.

Шуни таъкидлаш лозимки, 22 ёшли хужумчига “Арсенал” ва “Тоттенхэм” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!