“МЮ” суперфутболчи билан музокара бошлади

 

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш мақсадида янги футболчилар билан музокараларга киришди. Бу ҳақда клубнинг спорт директори Эд Вудвард маълум қилди.

Манчестерликлар имкон қадар ҳар бир чизиқни кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда Жозе Моуриньо моҳир ярим ҳимоячи ҳам қидираётир. Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” вакиллари “Рома” вакили Кевин Стротман билан музокара ўтказмоқда.

Агар футболчи Жозе Моуриньо билан ишлашга рози бўлса “Манчестер Юнайтед” голландиялик чарм тўп устаси учун “Рома”га 40 миллион евро тўлайди.

Стротман 2013 йили ҳам “Манчестер Юнайтед”дан таклиф олганди. Ўшанда бу футболчи ПСВдан “Рома”га ўтишни маъқул кўрганди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!