МЮ ва
Ads

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Эйндховеннинг ПСВ клуби вингери Стивен Бергвейнга жиддий кураш бошлашди. Бу ҳақда sport.es нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича манкуанликлар ҳам, мерсисайдликлар ҳам 21 ёшли голландиялик футболчи учун унинг шартномасида кўрсатилган 20 миллион евро товон пулини тўлаб сотиб олишга тайёр.

Маълумот учун, Бергвейн жорий мавсум ПСВ сафида жами 13та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.