
“МЮ” ёзда Рунини “Наполи”га сотмоқчи бўлган
Ўтган ёзда “МЮ” клуби “Наполи”га ҳужумчи Уэйн Рунини сотиб олишни таклиф қилган. Бу ҳақда ФИФА агент Винченцо Морабито маълум қилган.
– Рунини ёзда “Наполи”га таклиф қилишганини биламан. Ўшанда Рунида бошқа инглиз жамоасига ўтиш ҳуқуқи бўлмаган. Шу сабаб у фаолиятини Испания ёки Италияда давом эттириши кутилган. “Наполи” варианти яхши бўлган, бироқ унинг йилига 10 млн евро маош олиши бироз ҳақиқатга тўғри келмаган, – дейди Морабито.
Фикрлар