Наингголан фаолиятини Индонезияда давом эттиради

Расман Рожан Наингголан фаолиятини Индонезия чемпионатининг "Бхаянгкара" клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда жамоа расмий саҳифаси орқали маълум қилди. 

Image

Бельгиялик ярим ҳимоячи бизга "Рома"даги ўйинлари орқали таниш. Шунингдек, футболчи "Интер", "Кальяри" ва "Антверпен" каби жамоаларда тўп тепган. У сўнгги марта "Спал"да ҳаракат қилди ва ёзги трансферлар ойнасида эркин агентга айланди. 

Эслатиб ўтамиз, "Бхаянгкара" чемпионат турнир жадвалида сўнгги 18-ўринни эгаллаб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Yunusov Bahrom
03/12/2023 19:37
O'zi tagi indoneziyalik