Наингголлан Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Ads

“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголлан Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якуналагини ҳақида расман эълон қилди.

- Юрагимда чуқур қайғу билан халқаро футболда фаолиятимни якунлашимни айтишим лозим. Мен фақат терма жамоа учун боримни берганман, бахтга қарши баъзи бир инсонлар учун бу етарли эмас. Бугунги кундан бошлаб мен Бельгия терма жамоасининг энг сара мухлиси бўлишни бошладим, - дея Ража Инстаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи Бельгия терма жамоасининг ЖЧ-2018га борадиган якуний таркибга киритилмагани учун фаолиятини якунлади.