Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Наполи» Мактоминайга нарх белгилади

«Наполи» маош бўйича келиша олмагач, Скотт Мактоминайни 25–30 миллион евро эвазига сотишга тайёр, унга бир неча клублар даъвогар.

«Наполи» ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай яқин ҳафтанинг ўзида жамоани тарк этиши мумкин.

Италия нашри calciomercato хабарига кўра, клуб футболчи билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмади. Сабаб – шотландиялик футболчининг маош бўйича юқори талаб қўйгани. Мактоминай йилига саккиз миллион евро атрофида иш ҳақи сўрагани айтилмоқда. Шу вазиятдан фойдаланишга «Манчестер Юнайтед» тайёр турибди.

Манбаларга кўра, «Наполи» Мактоминай бўйича 25–30 миллион евро оралиғидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи учун ягона даъвогар эмас. Футболчига «Реал», «Милан» ва «Астон Вилла» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда 29 ёшли Мактоминай барча мусобақалар доирасида 11 та ўйин ўтказиб, рақиб дарвозасини 5 марта ишғол этган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ