
"Наполи" "янги Кальехон" изламоқда
Неаполнинг “Наполи” клуби президенти Аурелио Де Лаурентис жамоанинг трансфер бозоридаги режалари борасида айтиб ўтди.
“Душанбадан “Наполи” борасида тўлиқ ишга киришаман. Мен янги Кальехон излаяпман. Амкмо бу осон эмас”, – деб айтиб ўтди Де Лаурентис.
ОАВда “Наполи”нинг “Симоне Верди (“Болонья”), Маттео Политано (“Сассуоло”) ва Амато Чичеритто (“Беневенто”)ларга қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Хосе Кальехон 2013 йил “Реал”дан “Наполи” сафига келиб қўшилган эди. У ҳозирга қадар жамоанинг эришган натижаларига муносин хиссасини қўшиб келмоқда.
Comments