“Насаф” “Ал Садд”га қарши жавоб ўйини олдидан йўқотишга учради

Бугун ОЧЛда 3-тур ўйинлари старт олди. Қаршининг “Насаф” жамоаси бугун ўз майдонида Қатарнинг “Ал Садд” клубини қабул қилди.

Мазкур беллашувнинг 61-дақиқасида Азизжон Ғаниев томонидан пеналтидан киритилган ягона гол якунда “аждарлар”га муҳим ғалабани олиб келди.

Бироқ “аждарлар” Доҳада ўтадиган жавоб ўйини олдидан йўқотишга учради. Гап шундаки, чап қанот ҳимоясида бугун рақибларига "тинчлик бермаган”  Сайдулло Раҳматов келгуси турни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Унинг сариқ карточкалари сони иккитага етди ва “Ал Садд”га қарши кечадиган жавоб баҳсида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Сайдулло ўтган тур “Ал Васл” (1:0)га қарши баҳсда ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!