“Насаф” мавқеини мустаҳкамлаган ва “Пахтакор” стадионида ҳукмронлик қилган тур (Мухлислар статистикаси)

29 сентябрь - 3 октябрь кунлари Суперлиганинг 20-тури ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди. Пешқадамликни аввалроқ бериб қўйган “Навбаҳор” Тошкентда кутилмаганда “Бунёдкор”дан енгилди. АГМК Жиззахда 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Бекободликлар “Қизилқум” майдонидан 3 очко билан қайтди. “Насаф” 21 йиллик нохуш анъанага барҳам берди. Қаршиликлар Тошкентда “Пахтакор”ни таслим этди. “Сурхон” водийда камбэк қилишни уддалади. “Динамо” Самарқандда “Олимпик”га қарши учрашувда дуранг ўйнади. “Нефтчи” пойтахтда қийинчиликсиз зафар қучди.

20221003162327_IMG_7528

Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикаси билан таништирамиз.

Бу гал стадионларимизга жами 26023 томошабин ташриф буюрди. Ҳар бир беллашувга ўртача 3718ни ташкил қилади.

Айтсак ишонмайсиз, энг кўп мухлис Тошкентда. Бунинг сабаби “Насаф” пойтахтда “Пахтакор” меҳмони бўлди. Бу жамоалар турнир жадвалида бир хил очко тўплаб 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турганди. Шу нуқтаъий назардан Қашқадарёдан кўплаб мухлислар келди. “Аждарлар” беллашувда қимматли 3 очкога эга чиқиб “Пахтакор” стадионида байрам қилди.

“Пахтакор” – “Насаф” турнинг марказий беллашувига 11260 томошабин ташриф буюрди.

IMG_2676

Нафақат мухлислар ташрифи, балки муҳимлилиги жиҳатдан келиб чиқсак, Тошкентдаги яна бир баҳс иккинчи ўринни эгаллади. Хавфли ҳудудга яқинлашиб қолган “Бунёдкор” чемпионлик учун курашаётган “Навбаҳор”ни қабул қилди. Бу ўйинда ҳам меҳмонларнинг анчагина ишқибозлари жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида келганди. Шу куни “Жар” стадионида 5657 ишқибоз қайд этилди.

IMG_2629

Энг кам томошабин ҳам Тошкентда. “Локомотив” - “Нефтчи” беллашувини 567 томошабин томоша қилди. Бу аслида янгилик эмас!

Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):

"Пахтакор" - "Насаф" 0:1. 11260 томошабин

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:1. 5827 томошабин

"Қизилқум" - "Металлург" 0:1. 3825 томошабин

"Динамо" - "Олимпик" 1:1. 1720 томошабин

"Сўғдиёна" - АГМК 0:2. 1700 томошабин

"Қўқон-1912" - "Сурхон" 2:3. 1124 томошабин

"Локомотив" - "Нефтчи" 1:3. 567 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
04/10/2022 11:56
usha kuni. mani bir narsa hayron qolderdi. poytahtlik muhlislar. orasiga tuliq Nasaf muhlislari joylashkan ekan. Nasaf gol uruvdi butun stadiyon bayram qildi. keyin. Pahtakor muhlislari mardlik qildi. kuz oldimga. shu yil Nasaf chempion bulishka haqli. uzi Nasaf davno chempion bulib bulgan dedi. uzi Nasaf har japhaga chempion dedi. hayron qoldim. keyin uylap qorasam agar Pahtakorni kattalari ayrimlari haromlik qilmaganiga. har uyinga muhlis tusharkan. shunchaki. muhlislari. yoshi kattalari mard ekan. ula. chunki ulaga toza fudbol tarafkori ekan ula.