"Насаф" ва "Шўртан" битта стадионда ўйнайди

  • 27 декабрь, 2024, 14:59
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Шўртан" клуби ўз уй стадиони майдонини Лига талаби бўйича таъмирдан чиқаргунига қадар рақибларини Қаршидаги "Марказий" стадионида қабул қилади. Бу борада ҳар икки клуб ўзаро келишувга эришди. 

Янги мавсумга қуръа ташланаётганда мазкур ҳолат инобатга олинади ҳамда "Насаф" ва "Шўртан" ўзаро жуфт жамоалар сифатида сараланади. Бу эса ҳар турда улардан бирининг ўз уйида, иккинчисининг эса сафарда ўйин ўтказишини кафолатлайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!