Наталья Вихлянцева рақибига имконият қолдирмади
Ads

Россиялик теннисчи Наталья Вихлянцева Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказилаётган мусобақанинг саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади.

Наталья ушбу босқичда ЖАР вакили Зое Крюгерга қарши кортга чиқди. Унда рус теннисчиси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Энди "BNP Paribas Open" турнирининг иккинчи даврасида Вихлянцева словениялик Далила Якуповичга қарши куч синашади.