Наталья Вихлянцева сафдан чиқди

Майами шаҳрида теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтаётган "Miami Open" турнирида биринчи давра баҳслари ўтказилди.

Россиялик теннисчи Наталья Вихлянцева ушбу босқичда словакиялик Магдалена Рибариковага 6:1, 5:7, 6:7 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа иккинчи даврага йўл олган Магдалена, энди навбатдаши босқичда германиялик Юлия Гёргесга қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар