Ads

Суперлигаси 32-тури доирасида Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Навбаҳор” меҳмони бўлади. Ўйин соат 16:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, “Локомотив” шу пайтга қадар “Навбаҳор”га қарши 29та баҳс ўтказган. Ўзаро ўйинларда катта устунлик “темирйўлчилар” томонида. “Локомотив” ушбу жамоани умумий 16 марта мағлуб этган. “Навбаҳор” “Локо”ни 8 марта доғда қолдирган бўлса, қолган 5 ўйин дуранг билан якун топган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 51 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган. Дарвозаларидан эса 39 бор тўп ўтказиб юборишган.

“Локомотив”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида қайд этилганди – 5:0.

Бу мавсумда “Локомотив” мезбонлигида кечган баҳслар 2:0 ва 3:1 ҳисобида якунланганди. “Навбаҳор” майдонида ўтган ўйин мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.