"Навбаҳор" 24 ёшли футболчи билан хайрлашди

CHERY AUTO

“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячи Абдужамол Исроилов жамоани тарк этганини эълон қилди. 24 ёшли футболчи янги мавсумда Про лига вакили “Бухоро”да тўп суради.

Tecno

Исроилов наманганликлар таркибига 2019 йилги мавсумда қўшилиб, ўша йилги мавсумнинг 11-туридан ўрин олган АГМК – “Навбаҳор” учрашувида жиддий жароҳатланиб,узоқ муддатга сафдан чиққан эди.

Абдужамол Исроилов 2019 йили “лочинлар” таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 837 дақиқа ҳаракатланган ва 1 та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!