"Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўзаро назорат ўйини ўтказди

Мавсумнинг иккинчи қисмига Тошкентда тайёргарлик олиб борётган "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" жамоалари бугун ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.

Мазкур беллашувда кучлар тенг келди - 2:2. Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов шогирдлари бундан олдин "Қизилқум" билан ҳам назорат ўйини ўтказган эди ва ўша беллашувда ҳам дуранг (0:0) қайд этилган эди.

Назорат ўйини

"Навбаҳор" - "Нефтчи" 2:2

Голлар: Дарко Станоевич, Исандар Шойқулов (автогол) - Шерзод Ҳакимов (2 та)

"Навбаҳор": Акбар Тўраев, Жаҳонгир Меҳмонов, Игорь Голбан,
Дарко Станоевич, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Аюбхон Номанов, Музаффар Абдуллаев, Шерзод Каримов, Сардор Сулаймонов, Дарко Никач.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!