"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" кубок доирасида икки марта тўқнаш келган ва унда...
Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади.
“Навбаҳор” Ўзбекистон кубогини 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган ҳамда 1993 йили финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсда “Пахтакор”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган.
“Сўғдиёна” эса ҳали биллур совринни қўлга киритмаган.
Мазкур жамоалар Ўзбекистон кубоги ўйинларида икки бор ўзаро куч синашган. 2005 йилги Ўзбекистон кубогининг 1/8 финали доирасида кечган иккита ўйин якунига кўра, наманганликлар 1/4 финалга йўл олганди.
2005 йил, 26 май
“Сўғдиёнa” – “Нaвбaҳoр” – 2:1 (1:0)
Жиззах. 3000 томошабин.
Голлар: Рaсул Ҳaйитoв (42, 90+3-пeн.) - Ариф Мирзoев (73).
2005 йил, 4 июнь
“Нaвбaҳoр” – “Сўғдиёнa” – 3:1 (2:1)
Наманган. 8000 томошабин.
Голлар: Ислoм Инoмoв (12), Тoҳир Мaдрaҳимoв (41), Ариф Мирзoев (56) - Зoкир Бeрдиқулoв (34).
Демак, орадан 17 йил ўтгач, ушбу клублар Ўзбекистон кубогининг ярим финалида ўзаро тўқнаш келмоқда.
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар