"Навбаҳор"га янги легионер келди
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказаётган "Навбаҳор" жамоаси таркибига янги легионер қўшилди. Бу черногориялик марказий ҳимоячи Милош Милович.
Мазкур футболчи Черногориянинг Будва шаҳрида 1995 йилнинг 22 декабрь санасида туғилган. Баланд бўйли (1,89 см.) ҳимоячи 2020 йилдан бери Сербия чемпионатининг олий лигасида “Вождовац” клуби шарафини ҳимоя қилаётганди. 2020 йилга қадар эса Милович Черногория олий лигасида “Могрен” ва “Ком” клублари шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилги мавсумни эса Милош Финляндия юқори лигаси вакили “Хонка” клубида ўтказган. Амплуаси бўйича марказий ҳимоячи бўлган 2012 йилдан то ҳозирги кунгача юқорида номлари қайд этилган учта давлат юқори лигаларида умумий ҳисобда 109 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга эришган.
Айни пайтда Черногория терма жамоасига номзод ҳисобланган Милош 2011 ва 2014 йилларда U-17 ва U-19 терма жамоалари сафида Европа саралаш турнирида иштирок этган.
Фикрлар