
"Навбаҳор"га янги мураббий тайинлаш маросими бўлиб ўтди
"Лочинлар"ни эндиликда сербиялик Деян Журжевич бошқаради. Бироздан сўнг эса унинг иштирокидаги матбуот анжумани бошланади.
Унда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, шунингдек, клуб раҳбарияти ҳам иштирок этишмоқда.
Маълумот учун, Деяр Журжевич мураббийлик фаолиятини 2007 йил 40 ёшида Сербия олимпия терма жамоасида бошлаган. 2008-2009 йилларда маҳаллий "Чукарички", 2009-2011 йилларда эса ОФК клубларида фаоллият олиб борган.
2011-2012 йилларда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийлигига келади. Сўнг яна ватанига қайтиб кетади. 2015-2017 йилларда эса Самвел Бабаянга Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдам берган.
Анжуман бошида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқди ва клубда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида гапирди. Шунингдек, бунга қадар "лочинлар"га устозлик қилиб келган Андрей Канчельскис етарли сабабларга кўра истеъфога чиқарилгани қайд этиб ўтилди.
Айни пайтда Наманган шаҳар ҳокими, "Навбаҳор" футбол клуби президенти Ш.Абдуразоқов ва Деян Журжевичлар расмий шартномани имзолашди.
Деян Журжевич сўз олиб, жамоага таклиф этишгани учун миннатдорчилик билдириб, ўз аънаналарига эга клубда иш бошлаганидан хурсанд эканлигини билдирди. Журжевич Ўзбекистондаги фаолияти давомида Наманганда бўлганлигини ва мухлислар билан тўла ўйингоҳда ўйин кўрсатиш қийин кечганлигини айтиб ўтди.
Жамоа сардори Жаҳонгир Меҳмонов ва россиялик ҳимоячи Игорь Голбанлар ҳам сўзга чиқиб, вилоят ва клуб раҳбарлари томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, мухлисларни ҳурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратларини намойиш этишларини билдиришди. Журжевичга хуш келибсиз дея илиқ фикрларни билдиришди.
Тақдимот маросими сўнггида Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ва жамоа бош мураббийи Деян Журжевичлар жамоа футболчилари билан суҳбат ўтказишди. Шу тариқа тақдимот маросими якунига етказилди.
Фикрлар
Endi hammasini unutgan holda jurjevichni qullab quvatlaymiz zora biz kutgan OCHLga olib chiqsa
Sports.uz saytiga esa xamisha omad zõr sayt ekan iloxim ishlashda charchamela gap yõq zõr????????????????????????
#Navbahor_champion