Назорат учрашуви. “Насаф” турк жамоасини мағлуб этди

“Аждарлар” бугун Туркиядаги илк назорат учрашувини ўтказишди. Назорат учрашуви, Туркия қуйи лигаси вакили “Tarsus Idman Yurdu” жамоаси билан бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Учрашувда "Насаф" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги дастлабки гол, биринчи  бўлимнинг 10-дақиқасида Драган Черан томонидан киритилди. Иккинчи гол, иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида Дилшод Хушбаков томонидан киритилди.

Қуйида бугунги учрашувда майдонга тушган футболчилар билан танишинг.

Биринчи бўлимда майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Муроджон Тошматов, Умарбек Эшмуродов, Игорь Голбан, Мирғиёс Сулаймонов, Жасур Ҳасанов, Нажмиддин Нормуродов, Дилшод Саитов, Жаҳонгир Алиев, Санжар Рашидов, Драган Черан.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Умиджон Эргашев, Шерзод Насруллаев, Илҳом Алижонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сардор Саъдуллаев, Ислом Кенжабоев, Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов, Худоёрхон Сағдуллаев, Ислом Рашидхонов, Дилшод Хушбаков.

“Насаф” навбатдаги назорат  учрашувини,  эртага 13 январ куни Украинанинг Полтава шаҳрига тегишли “Ворскла” клуби билан ўтказади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!