"Нефтчи" - "Динамо" баҳси учун чипталар сотувда!

20 сентябр куни Ўзбекистон Суперлигаси 22-тур доирасида "Нефтчи" жамоаси Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” марказий стадионида Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши майдонга тушади. 

Ушбу ўйин учун чипталар сотувга чиқди. Чипталар “Истиқлол” стадиони кассаларида ва Марғилон шаҳар “АНСОР” савдо марказида сотилмоқда.Нархи: 25 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" - "Динамо" учрашуви 20 сентябр куни 19:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!