"Нефтчи" етакчиси "Пахтакор"га ўтиш арафасида

"Нефтчи" қанот ҳимоячиси Умар Адҳамзода фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиришга яқин. Бу ҳақда SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда. 

Умар Адхамзоданинг "Нефтчи" билан шартномаси бор, аммо тавон пули атиги 600 миллион сўмни ташкил қилади. "Пахтакор" бу суммани тўлаб, футболчини таркибга қўшиб олмоқчи. Келишувни илк боcқичи якунлангани айтилмоқда.

Трансфер 2-3 кундан кейин расман эълон қилинади.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!