"Нефтчи" Фаррух Сайфиев билан шартномани узайтирди

CHERY AUTO

 

Tecno

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Фаррух Сайфиев билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

"Жамоамиз чемпионлик йўлидаги муваффақиятга муносиб ҳисса қўшган тажрибали ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев янги мавсумда ҳам “Нефтчи” сафида ҳаракат қилишда давом этади. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна бир йилга узайтирилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган Фарруҳ Сайфиев жорий мавсумда жамоамиз либосида 19 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларнинг 13 таси ғалаба билан якунланган бўлиб, футболчи Суперлига баҳсларида жами 1406 дақиқа ҳаракат қилди.

Майдондаги барқарор ўйини, тажрибаси ва ишончли ҳимояси билан ажралиб турадиган Фарруҳ Сайфиев келаси мавсумда ҳам жамоамиз олдига қўйилган юксак мақсадлар йўлида муҳим рол ўйнашига ишонамиз.

Футболчига янги мавсумда жамоамиз сафида омад, мустаҳкам соғлиқ ва ёрқин ғалабалар тилаймиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!