Ads

Олий лигамиздан яна бир футболчи легионер мақомига айланиш арафасида турибди. 

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби аъзоси Шерзод Ҳакимов айни пайтда жамоани тарк этган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи фаолиятини Эроннинг "Фулад" клубида давом эттириши мумкин. Тажрибали ҳужумчи форс клуби кўригидан муваффақиятли ўтса, жамоа билан шартнома имзолайди.