"Нефтчи" илк хориж йиғинини якунлади

CHERY AUTO

Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган "Нефтчи" жамоаси илк хориж йиғинини якунлади.

Tecno

“Нефтчи” дастлабки ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталья шаҳрида ташкил этганидан ҳабарингиз бор. Жамоа йиғин мобайнида кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказди ва 5та назорат баҳсида майдонга тушди. Дастлаб Руминиянинг “Херманштатд” клуби билан ўйин ўтказиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, 15 январ куни Сербиянинг "Младост" клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. Шундан соънг Косовонинг "Приштина" жамоаси билан 0:0 ҳисобидаги дуранга имзо чеккан бўлса, йиғиннинг охирги кунида иккита назорат учрашувида майдонга чиқди ва ҳар икки учрашувда ҳам дуранг натижа қайд этди. Биринчи учрашувда Сербиянинг "ИМТ" жамоаси билан 1:1 ҳисоби билан тугалланган бўлса, иккинчи учрашувда Шимолий Македониянинг "Силекс" клуби билан 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Учрашувлардан сўнг “Нефтчи” илк хориж йигъинини якунлади. "Йўлбарслар" энди навбатдаги хориж йиғинини 29 январдан бошлайди ва янги мавсум олдидан асосий тайёргарлик жараёнига киришади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
25/01/2025 15:09
Супер лигада хам дурангларни калаштириб ташламасинда,ишкилиб.