Ads

 

Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси 25 июль оқшомида Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди.  “Қўқон-1912” билан ўйинда майдонга тушиб, “Сўғдиёна”га қарши беллашувда хордиқ олган асосий таркиб вакиллари ушбу рақобатда яна майдонга қайтишди.

Тожикистон клубига қарши кечган ўйинда Фарғона клуби рақибга хеч қандай имконият қолдирмади ва 2:1 натижасида зафар қучди. Захирадан майдонга тушган Темур Ҳакимов ҳамда Мўйдин Мамазулумовлар томонидан урилган голларга қўшни мамлакат вакиллари бир марта жавоб қайтаришди холос.

Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Дилёр Ирматов, Достон Турсунов, Камрон Кападзе, Жасур Ҳасанов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов,  Мансур Саидов, Музаффар Музаффаров, Алишер Шоғуломов, Отабек Ҳайдаров

Захирадан майдонга тушганлар: Шерзод Ҳакимов, Мўйдин Мамазулумов, Авазбек Ўлмасалиев, Мурод Тўйчибоев, Муҳсин Убайдуллаев, Ризо Айвазов, Темур Ҳакимов

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” 27 июль куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Бунёдкор” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув соат 19:00га белгиланган.