"Нефтчи" ва "Қўқон-1912" жамоалари норасмий водий дербисида иштирок этишди

Бугун Виталий Левченко шогирдлари Суперлиганинг навбатдаги тур баҳсига тайёргарлик олиб бориш жараёни доирасида режалаштирилган иккинчи назорат баҳсида майдонга тушдилар. 

Бу сафарги рақиб «Қўқон-1912» жамоаси бўлди. Айтиб ўтиш жоизки, мураббийлар учрашув давомида ҳар иккала таймда барча футболчиларга имкон беришга ҳаракат қилишди.

Беллашув кескин курашлар остида кечган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақланган ҳолда ҳисоб нурсиз дуранг билан ўз ниҳоясига етди.

Энди навбат чемпионат ўйинларига берилади. Жамоамиз аъзолари Суперлиганинг 20-тур баҳсини Тошкентда маҳаллий «Локомотив» клибига қарши ўтказади.

"Нефтчи" — "Қўқон-1912" - 0:0

27 сентябрь. Қўқон шаҳри «Марказий» стадион.

Бош ҳакам: Достон Мирзаримов.

"Нефтчи": Евгений Конюхов, Саламат Қуттибоев (Мухсин Убайдуллаев), Алексей Ларин (Дарко Станоевич), Нодирҳон Неъматҳонов, Умар Адҳамзода (Аббос Ғуломов, 38), Сирожиддин Қўзиев, Фозил Мусаев (Аброр Исмоилов, 46), Мирзоҳид Ғофуров (Дониёр Валиев, 46), Лутфулла Тўраев (Дониёр Мадаминов, 46), Суннатилло Абдулажонов (Шаҳзод Убайдуллаев, 46), Иззатилла Абдуллаев (Фаҳриддин Мухаммадов, 46).

“Қўқон 1912” таркиби: Ислом Абдуллаев Славко Лукич, Дилшод Раҳматуллаев, Санъат Шихов, Андрей Сидоров, Сардор Азимов, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Муроджон Комилов, Сардор Етвоқўзиев, Билолхон Тошмирзаев.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!