"Нефтчи"нинг режаси ўзгарди
"Нефтчи" жамоаси тайёргарлигининг 3-босқичини ҳам Туркияда ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда "йўлбарслар" матбуоти хабар берди.
"Жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғини режаларига айрим ўзгаришлар киритилди. Аввалги режа бўйича “Нефтчи” 11 февраль куни Анталиядаги йиғинни якунлаб, Фарғонага қайтиши кўзда тутилган эди.
Бироқ клуб раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби ўзаро маслаҳатлашган ҳолда жамоа тайёргарлигини янада мукаммаллаштириш мақсадида йиғиннинг учинчи босқичини ҳам Анталияда давом эттиришга қарор қилди.
Янгиланган режа асосида жамоамиз 18 феврал куни Тошкентга қайтади. Шу куннинг ўзида футболчилар белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишади ҳамда янги мавсум олдидан якуний тайёргарлик жараёнларига старт берилади", - дейилади клуб хабарида.
Фикрлар