Нега Арда Гюлернинг дебюти кечикмоқда?

"Реал" Чемпионлар лигасининг 4-турида "Брага"га қарши майдонга тушиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур баҳсда Арда Гюлер дебют қилиши кутилганди, лекин мураббий уни ўйинга туширмади. Учрашувдан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида Карло Анчелотти футболчи ҳақдаги саволга жавоб берди. 

"Биз Гюлер билан жуда ҳам эҳтиёткор бўлмоқдамиз. У ҳали жуда ёш. Жиддий жароҳат олганидан кейин биз билан бор-ёғи 4 марта машғулот ўтказди. Арда 100 фоиз тайёр бўлганида майдонга тушади", - деди италиялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" ушбу ўйиндан кейин ЧЛда плей-офф босқичига йўл олди. Жамоани олдинда Ла Лига доирасида "Валенсия"га қарши ўйин кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!