“Немис машинаси” бузилди

2024 йили Европа чемпионатини қабул қиладиган Германия миллий терма жамоаси мусобақага тайёргарлик кўриш жараёнида Австрия футболчилари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Австрия мезбонлик қилган баҳсда Марсель Зебитцер  ва Кристоф Баумгартнер немислар дарвозасини бир маротабадан ишғол қилиб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Бу Германия терма жамоасининг бир йил ичидаги олтинчи мағлубияти бўлди ва янги антирекорд сифатида қайд этилди. “Немис машинаси” 2018 йили ҳам олти марта ўйинни бой берган. Ўшанда германияликлар 13 та учрашувда майдонга тушган эди.

Бу гал Юлиан Нагельсманн шогирдлари йил давомида 11 та ўйиндан ярмидан кўпроғида, яъни олтитасида имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!